02:36 / 02.09.2017
8 305

Путин келажакда дунёга ким ҳукмронлик қилишини айтди

Путин келажакда дунёга ким ҳукмронлик қилишини айтди
Сунъий онг соҳасида етакчи бўладиган давлат дунё устидан ҳукмронликни қўлга олиши мумкин. Бундай фикрни Россия президенти Владимир Путин Ярославлда ўтган “Келажакка интилаётган Россия” очиқ дарси давомида билдирди. Бу ҳақда «РБК» нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

“Сунъий онг – бу нафақат Россия, балки бутун инсоният келажагидир. Бу ерда улкан имкониятлар ва бугунги кунда башорат қилиниши қийин бўлган таҳдидлар мавжуд. Бу соҳада ким етакчи бўла олса, ўша дунё ҳукмрони бўлади”, деб айтган Путин.

Путиннинг айтишича, сунъий онг технологияларини ривожлантириш нафақат дунёга янги имкониятлар очиб беради, балки унга янги хавфлар солади. Путин сунъий онгни ривожлантириш соҳасида кимдир якка ҳукмрон бўлишини истамаслигини тан олган ва Россия монополчи мақомига даъвогарлик қилмаслигига ваъда берган.

“Агар биз бу соҳада етакчи бўлсак, у билан ҳозирда атом технологиялари, ядро технологияларимизни бўлишаётганимиздек бўлишамиз”, деб қўшимча қилган Путин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин келажакда дунёга ким ҳукмронлик қилишини айтди