date
views 6 230

Барак Обама болалигида «Ўткир ниш» лақабига эга бўлишни орзу қилган

Барак Обама болалигида «Ўткир ниш» лақабига эга бўлишни орзу қилган

Лауреатларга Кеннеди номидаги АҚШ давлат мукофотини топшириш маросими вақтида Барак Обама йиғилганларга ўзининг болаликдаги орзуларидан бирини ошкор этди. У болалигида ўзини «Стинг» яъни «Ўткир ниш» деб чақиришларини хоҳлаган. Бу ҳақида «Lifenews» нашрига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ушбу Оқ Уйда ўтказилган маросимда бир қатор маданият ходимларига мукофотлар топширилди. Барак Обама асли исми-шарифи Гордон Метью Самнер бўлган британиялик мусиқачи Стингга мукофотни бериш арафасида болалигини эслаб ўтган.
«Сизни ҳамма Стинг деб атайди. Менинг лақабим «POTUS» (Prezident of The United States) ҳам ёмон эмаскуя, лекин мен болалаигимдан сизникидай лақабим бўлишини орзу қилгандим», – деб кулиб эслайди бу ҳақида АҚШ президенти.

Қайд этиб ўтамиз, ушбу маросимда Стингдан ташқари, яна бир мусиқачи Эл Грин, балерина Патрисия Макбрайд ҳамда Том Хенкс ва Лили Томлин каби кино усталари Барак Обама қўлидан давлат мукофотларини қабул қилиб олишган.

Фото: Lifenews / Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Барак Обама болалигида «Ўткир ниш» лақабига эга бўлишни орзу қилган