date
views 8 237

Дональд Трамп АҚШ чегара назоратини кучайтириш ҳақида топшириқ берди

Дональд Трамп АҚШ чегара назоратини кучайтириш ҳақида топшириқ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда чегара назорати кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Мен Ички хавфсизлик вазирлигига чегара назорати дастуримизни кучайтириш ҳақида топшириқ бердим. Сиёсий жиҳатдан тўғри бўлиш яхши, лекин бу вазиятда эмас!», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Америка президентининг чегара назоратини кучайтириш борасидаги хабари Нью-Йоркда пикап ҳайдовчиси катта тезликда велосипед йўлагага бостириб кириб, 8 кишининг умрига зомин бўлганидан сўнг пайдо бўлди. Полиция гумонланувчини қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Дональд Трамп АҚШга кириш қоидаларини кучайтириш борасидаги қарорга имзо чеккан эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп АҚШ чегара назоратини кучайтириш ҳақида топшириқ берди