
Нью-Йоркда теракт содир этган Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповга айбловлар қўйилди. Бу ҳақда CNN'га таяниб Кун.уз хабар берди.
Соипов ИШИД террорчилик ташкилотига моддий ёрдам тақдим этиш, зўравонлик ҳамда транспорт воситаларига зарар келтиришда айбланмоқда.
Федерал прокуратура томонидан қўйилган айбловда кўрсатилишича, Соиповга ИШИД видеороликлари таъсир кўрсатган, у бу роликларни доимий тарзда кўриб келган. Унинг телефонларидан бирида эса тахминан 90 та видео топилган бўлиб, «улардан аксарияти – ИШИД билан боғлиқ бўлган тарғибот».
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотларига кўра, Соипов терактни тахминан бир йил муқаддам режалаштира бошлаган, бунда юк машинасини ишлатиш ҳақидаги қарорни эса икки ой муқаддам қабул қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар