Ижевскда кўп қаватли бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди

Ижевскда кўп қаватли бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди
Россиянинг Ижевск шаҳрида тўққиз қаватли уй подъездининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Олтинчи қурбоннинг жасади топилди», — деди тезкор штаб вакили.

Аввалроқ икки кишининг қаерда эканлиги номаълум бўлиб қолаётгани айтилганди.

9 ноябрь куни кундузи Ижевскдаги турар-жой табиий газ портлаши натижасида вайрон бўлган эди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар