date
views 6 931

Путин ва Трамп Сурия бўйича чақириқ билан чиқди

Путин ва Трамп Сурия бўйича чақириқ билан чиқди
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп БМТ давлатларини Сурияга яқин ойлар ичида ёрдам учун кўпроқ ҳисса қўшишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

«Президентлар Сурияда инсонларнинг азоб чекишларини камайтириш лозимлигини муҳокама қилишди ҳамда БМТга аъзо бўлган барча давлатларни яқин бир неча ой ичида инсонпарварлик эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ўз ҳиссаларини оширишга чақиришди», - дейилади қўшма баёнот матнида.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммити вақтида юзлашгани хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Трамп Сурия бўйича чақириқ билан чиқди