Россия президенти Владимир Путин бугун ташкил этилган анъанавий йиллик Халқаро матбуот анжуманида журналистларга жавоб бериш асносида Шимолий Корея масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
— Шимолий Корея 2005 йили ядро қуролини ишлаб чиқмаслик ҳақида ўзаро шартлашувга розилик билдирган ва ҳужжатга имзо қўйган. Бироқ бу америкалик дўстларимизга камдек туйилди. Келишув шартларини бузган ҳолда Шимолий Кореяга тегишли ҳисоб-рақамларни музлатиш, яна турли кўринишдаги санкцияларни ўйлаб топишга тушишди. Шимолий Корея ҳам бу ҳаракатлардан сўнг халқаро келишувларни бир четга сурди-ю, ядро ракеталари ишлаб чиқаришни давом эттирди. Мана, энди бугунги аҳволни барча кўриб турибди. Америка Конгресси президент Трампни гиж-гижлашда давом этяпти. Шимолий Кореяга қарши жиддий санкциялар ҳам ўйлаб топилди. Бундан ташқари, Америка Жанубий Корея ҳамда Япония билан биргаликда Шимолий Корея чегарасида ҳарбий ўқув машғулотларини тўхтатмаяпти. Шу йўл билан гўё Ким Чен Инни қўрқитмоқчи бўляпти. Дўстлар, бу ғирт аҳмоқликдан бўлак нарса эмас. Ҳозир Шимолий Корея ядро дастури шу даражада ривожланганки, Худо кўрсатмасин, Америка бу мамлакатга ҳужум уюштирса бас, бир неча дақиқа ичида Америка давлати йўқ қилиниши муқаррар. Шунинг учун муаммони фақат тинчлик, музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин…
Журналистлардан бири Путинга Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг бугунги ишлари ҳақида берган саволига шундай жавоб олди:
— Саакашвили бир пайтлар мустақил Грузия давлатини бошқарган. Ўшанда ҳам нималар қилгани, қандай хатоликларга йўл қўйгани ҳаммамизга маълум. Бугун эса у Украинага жойлашиб олиб, майдонларда сўзга чиқиб, «Мен украинман», дея дунёга жар солмоқда. Бу иши билан ҳам Грузия, ҳам Украина халқининг юзига туфламоқда. Саакашвилининг хурмача қилиқларига Украина халқи қандай бардош беряпти, билмайман. Шахсан менинг бу хунук манзарага қараб туриб юрагим қон бўлиб кетяпти…
Албатта, конференция давомида Россия раҳбари мамлакат ва халқаро муаммолар билан боғлиқ кўплаб саволларга аниқ, лўнда жавоб беришга ҳаракат қилди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди