date
views 8 036

Қозоғистонликлар оммавий тарзда рублни сотиб олишга тушиб кетдилар

Қозоғистонликлар оммавий тарзда рублни сотиб олишга тушиб кетдилар

Шимолий Қозоғистонда оммавий тарзда рубль сотиб олинмоқда, бу ерда Россия рубли бошқа ерларга нисбатан 5 маротаба кўпроқ миқдорда сотилмоқда. Кўпгина валюта айирбошлаш пунктларида рубль тақчиллиги юзага келмоқда. Лекин бунга асло рублнинг қадрсизланиши сабаб бўлмаяпти, Бу ҳақида «ntv.ru »га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

Ҳамма гап шундаки, рубль курсининг тушиши сабабли Россиянинг чет жойларидаги нарх-наволар қўшни давлат фуқароларини ўзига худди магнитдек тортяпти. Қозоғистонликлар учун ҳамма нарса бирдан арзонлашиб кетди. Бироз олдинроқ 5 қозоқ тенгесидан кўра қийматлироқ бўлган рубль эндиликда 4 тенгедан пастроққа тушиб кетди. Нарса сотиб олаётганда нархнинг ярмигача пулни тежаб қолиш мумкин бўляпти.

Қозоғистонликлар чегарадош бўлган Россия шаҳарларига шопинг-турлар уютиришиб, деярли барча нарсани, қурилиш материалларидан тортиб, маиший техника, автомобиль ва ҳаттоки, уй-жойларни ҳам сотиб олишмоқда. Ҳаттоки энг тежамкор инсонлар ҳам озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаб қўйишмоқда. Россиянинг ушбу ҳудудларидаги аҳоли савдо қилгани келган қўшниларига ҳавас билан қарашмоқда.

Бироқ, мутахассисларнинг айтишларича, бу тарздаги “арзон нархлар” қозоғистонликлар учун узоққа чўзилмайди. Янги йил байрамига ҳам озгиа қолди, ҳар доимгидек ушбу байрам арафисида нарх-наволарнинг кўтарилиши кузатилади. Бироқ ҳозирча бундай имкониятни қўлдан бой бермаслик учун Беларусь каби бошқа қўшни давлатлар фуқаролари ҳам Россиянинг марказий ҳудудлари томон ошиқмоқдалар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонликлар оммавий тарзда рублни сотиб олишга тушиб кетдилар
-->