
Багам оролларида кичик ёшли бола ва 4 та акула иштирокидаги видео YouTube’да декабрь ўрталарида жойлаштирилган бўлса-да, бироқ дунё оммавий ахборот воситалари унга январь бошидагина эътибор қаратишди.
Видео муаллифи Артём Ткаченконинг айтишича, у пляжда дрон ёрдамида ён-атрофни суратга олаётганда дрондан узатилаётган тасвирда сув чеккасида чўмилаётган бир бола ёнига 4 та акула яқинлашиб келаётганини кўриб қолган. Шунда у бундан бехабар болага сувдан чиқишини айтиб бақирган.
YouTube’да ролик остида қолдирилган изоҳларда бола ҳақиқатан ҳам хавф остида қолгани борасида турли фикрлар билдирилган ва акулалар беозор энага-акулалар эканлигига эътибор қаратилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар