«Росгидромет» раҳбари Максим Яковенко «Коммерсант» газетасига берган интервюсида об-ҳаво маълумотларини аниқлашда рус компютерлари хориж метео хизматлари компютерларидан бир неча карра суст ишлашини билдирди.
«Об-ҳаво қандай бўлишини аниқ айтиб беришда, биринчи омил, аввало сизнинг кузатув базангиз бўлиб, маълумотларни қай тариқа йиғишингиз муҳим рол ўйнайди. Иккинчи омил айнан компютерлар — сиз бу маълумотларни қанчалик тез ҳисоблашингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади», — дейди Яковенко.
Айни пайтда россияликлар 0,3 петафлопслик компютер тизимини 1,3 петафлопслисига алмаштириш арафасидалар. Шу ҳам уларнинг хориждаги ҳамкасбларига етиб олишлари учун кифоя қилмайди. Масалан, энг зўр суперкомпютер британиялик метеорологолар хизматида — 16 петафлопс. Швейцария ва Францияда 6 петафлопслик, АҚШ ва Хитойда 4 петафлопслик компютер тизимлари ишлатиляпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади