
«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон ҳудудининг 70 фоизида очиқ ҳаракатланмоқда. Бундан BBC тадқиқоти натижалари дарак бермоқда, дейди Кун нашри.
Унинг маълумотларига кўра, толиблар мамлакатнинг 14 туманини тўла назорат қилади ва яна 263 туманда мунтазам равишда фаоллик кўрсатади. Улар бир ҳафтанинг ичида иккитадан терактни амалга оширяпти. Террорчилик хуружларининг аксарияти Нангархор шарқий вилояти ҳудудида содир этилмоқда. Яна 122 туман ҳукумат назорати остида, бироқ жангарилар ҳужумига учрайди.
Нашрнинг таъкидлашича, минтақада кескинлик даражаси 2014 йилдан сўнг ошди, ўшанда Афғонистондаги хавфсизликка кўмак кўрсатиш бўйича Халқаро кучлар мамлакат ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатган эди.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, тахминан 15 миллион киши – Афғонистон аҳолисининг ярми толиблар назорати остидаги туманларда ёки доимий ҳужумлар рўй берадиган жойларда яшайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар