18:08 / 26.02.2018
4 013

Қуддус расмийлари черковлардан кўчмас мулк учун солиқ тўлашни талаб қилди

Қуддус расмийлари черковлардан кўчмас мулк учун солиқ тўлашни талаб қилди
Қуддус муниципалитети насроний конфессиялардан шаҳарда жойлашган кўчмас мулклари учун солиқ тариқасида 180 миллион доллардан ошиқ маблағ ундириш ниятида. Бу ҳақда шаҳар мэри Нил Баркат маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бери.

«Черковларга тегишли тижорий майдонлар учун қарз 650 миллион шекелдан (салкам 187 миллион доллар) ошиб кетди. Биз бу оғирликни Қуддус аҳолиси зиммасига юклаш ва мазкур улкан қарзга тоқат қилиш ниятида эмасмиз. Қуддусда барча — насронийлар, мусулмонлар, яҳудийлар — қонун олдида баробар»,— деди Баркат.

Шаҳар расмийлари бевосита черковлардан ташқари барча кўчмас мулкдан (меҳмонхоналар, савдо ва офис бинолари) муниципал солиқлар тўлашни талаб қилмоқда. Улар аввалги йиллар учун тўланмаган солиқ учун ҳам жарима ҳисоблаб, ҳисоб рақамларни музлатишга киришди.

Черков етакчилари бу чораларга норозилик белгиси сифатида сайёҳлар ва зиёратчилар учун насронийликнинг асосий обидаларидан бири — Қуддусдаги Исо Масиҳ мақбара-ибодатхонасини ёпиб қўйди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қуддус расмийлари черковлардан кўчмас мулк учун солиқ тўлашни талаб қилди