16:15 / 04.03.2018
4 027

Хитойда оилаларга учинчи фарзандни кўришга рухсат берилиши мумкин

Хитойда оилаларга учинчи фарзандни кўришга рухсат берилиши мумкин
Хитойда қонун чиқарувчилар оилаларга учинчи фарзандни кўриш учун рухсат бериши мумкин. Тегишли масалани улар шу йил мартда Бутунхитой халқ вакиллари мажлисининг йиллик сессиясида муҳокама қилади, деб ёзади «Дарё».

Таклифни Гуандун провинцияси вакили Чжу Леюй илгари сурган. Унинг сўзларига кўра, оилаларни режалаштириш сиёсати туфайли Хитой туғилиш даражаси паст бўлган мамлакатга айланиб қолиши мумкин.

«‘Бир оила — бир бола’ сиёсатининг бекор қилинишидан кутилган натижалар ва бунинг самараси ўртасида катта фарқ бор, бу аҳолининг шитоб билан ўсишига эмас, аксинча, туғилиш даражасининг пасайишига олиб келди», — дея аниқлик киритди Чжу Леюй.

Давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, 2017 йилда Хитойда 17,23 миллион бола туғилган, бу 2016 йилга нисбатан 630 минг нафарга кам демакдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда оилаларга учинчи фарзандни кўришга рухсат берилиши мумкин