5 138
Америкада яшовчи ўзбек йигити хорижликларни "антиқа усул"да Ўзбекистонга чорламоқда (видео)
Майами осмони узра Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга йўналтирилган ёзувлар пайдо бўлди. KUN.UZ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан олинган маълумотларга асосланиб, ушбу воқеа тафсилотлари билан бўлишди.
Ўзбекистонлик Шуҳрат Қосимов АҚШга GreenCard орқали кетган бўлиб, ўша ерда истиқомат қилади. Ўз фаолиятини юк ташиш машиналаридан бошлаган ўзбек йигити ҳозирга келиб Америкада шахсий бизнесига эга.
"Бугунги кунда у Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш мақсадида uzbekistanturismo.com сайтини очди ва бу йўлда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилмоқда, - дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов воқеага изоҳ берар экан. - Шуҳрат Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда. Шу мақсадда Чимён-Чорвоқ ҳудудларида туризмни ривожлантириш учун 10 миллион долларга яқин инвестиция киритмоқчи.
Бундан ташқари, Шуҳрат болалар футбол клубини очиб, уни туризмни ривожлантириш йўлида UzbekistanTurismo деб номлаган. У яшайдиган ҳудудда испан тилида сўзлашувчилар кўпчиликни ташкил қилгани учун жамоа испанча номланган".
Шуҳрат Қосимов президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашиб, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ҳақида суҳбатлашишни орзу қилган, бироқ муайян сабабларга кўра бунга имкон топа олмаган.
Шуҳрат Ўзбекистонга қайтишни орзу қилади, ҳозирда у ўз ватанида экотуризм ривожига инвестиция киритиш мақсадида Америкада меҳнат қилишда давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди