Болливуд юлдузи Салмон Хон Ҳиндистондаги муҳофаза остидаги ноёб антилопаларни овлаганлиги учун беш йилга ҳибсга олинди. Бу ҳақда TheGuardian берган хабарга асосланиб Кун нашри маълум қилмоқда.
Ражастон штати суди пайшанба куни дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи актёрларидан бири Салмон Хон 1998 йилда Жодҳпурдаги съёмкалар вақтида ўз автомобили деразасидан икки антилопани ноқонуний овлашда айбдор деб топилди.
Прокурорларнинг таъкидлашича, айни дамда 52 ёшни қаршилаган Хон ва яна 4 нафар актёр уларни сезишганини пайқашлари билан жониворларни ташлаб, воқеа жойидан машинада қочиб қолишган.
Бошқа актёрлар, жумладан Саиф Али Хон ва Сонали Бендре далиллар йўқлиги сабаб Жодҳпур суди томонидан оқланган.
Ҳиндистон Ёввойи табиат муҳофазаси тўғрисидаги қонун деярли барча ёввойи ҳайвонларни махсус рухсатномасиз овлашни тақиқлайди.
Суд Салмон Хонга беш йиллик жазо муддатидан ташқари, 10 минг рупийлик жарима ҳам солди. Унинг адвокатлари суд қарорини аппеляцияга беришлари ва актёрни имкон қадар тезроқ гаров эвазига озод қилишга ҳаракат қилишларини маълум қилишган. Хон маҳаллий шифохонада тиббий текширувдан ўтказилгач, Жодҳпур марказий қамоқхонасига йўлланади.
Жодҳпурдаги суд зали атрофини актёрнинг мухлисларидан ҳимоялаш учун юзлаб полициячилар жалб қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди