
Американинг Нью-Гэмпшир штатидаги Манчестернинг WMUR-TV телеканалида об-ҳаво маълумоти билан таништираётган бошловчи Жош Жаджа кадрда пайдо бўлган итни кўриб, довдираб қолди, деб хабар берди Даракчи нашри.
“... Ортимда ит...” деди бошловчи ва бир неча сония жим қолди, кейин эса кулиб юборди. Жаджа ҳамкасбидан сўраб, итнинг лақаби Белла эканлигини билиб олди. Ит бошловчига эътибор бермаган ҳолда студияни айланди.
Бошловчи ўзининг Twitter саҳифасида мазкур воқеадан довдираб қолганлиги ҳақида изоҳ қолдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар