
Ростов осмонида ўзга сайёраликлар кемаси пайдо бўлди. Айтишларича, бу кемадагилар яқинда бошланадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати билан қизиқиб қолишган. Чемпионат баҳсларидан бир нечтаси Ростовда ўтишини олдиндан аниқлаб кузатув ишларини олиб боришмоқда.
Ўзга сайёраликлар кемасини суратга олган муаллиф бу манзара ноодатий эканига шубҳаси йўқлигини таъкидламоқда. Айримлар эса тунги осмонда муаллақ туриб қолган ўша нарса реактив самолёт бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишди. Аммо бунинг учун уларда умуман далил йўқ. Қолаверса, муаллиф реактив самолёт ёки ер юзига тегишли бошқа ускуна бу қадар баландликда уча олмаслигини ҳам айтиб ўтган. Видеолавҳадан, фотосуратдан унинг ҳақиқатан жуда баландда экани яққол кўриниб турибди.
Тўғри, ҳозирча бу оддий одамлар орасидаги баҳслар. Яқин кунларда ўша кема ёки реактив самолёт билан уфологлар шуғуллана бошлашади. Шундагина ҳақиқат юзага чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар