
Мексикада яшовчи 70 ёшли Мария де ла Луз ҳомиладорликнинг олтинчи ҳафтасида эканлигини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.
Аёл журналистларга ҳомиладорлигини тасдиқловчи УТТ натижаларини кўрсатган. Бироқ рекорд ўрнатиш учун расман ҳужжатлаштириш керак бўлади.
«Менга фарзандимни қизалоқ деб айтишди. Қаранг УТТ қоғозида унинг митти юзи кўринган», — дейди аёл.
У қандай қилиб ҳомиладор бўлгани ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмаган.
Мариянинг айтишича, у уч ой олдин ўзини жуда ёмон ҳис қилган.
«Оёқларим оғриб, бошим айланар ва кўнглим айниди. Шифокорлар 10 марта УТТда текшириб, ҳомиладор эканлигимга ишона олмади», — дейди у.
Бу Мариянинг саккизинчи фарзанди. Унинг катта фарзандлари бу хабардан унчалик хурсанд бўлмаган. Сабаби улар онаси фарзанд кўриш ёшида эмаслиги боис ундан хавотир олмоқда.
Агар Мария фарзандини эсон-омон дунёга келтирса, у 66 ёшида фарзанд кўрган испаниялик аёлнинг рекордини янгилайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар