date
views 4 650

Тимсоҳ ҳайвонларни ҳимоя қилиш қўмитаси ходимини нокаутга учратди (видео)

Тимсоҳ ҳайвонларни ҳимоя қилиш қўмитаси ходимини нокаутга учратди (видео)
АҚШ нинг Флорида штатидаги Окои шаҳар кўчаларида сайр қилиб юрган тимсоҳни полициячилар ва ёввойи табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари олиб кетишга ҳаракат қилишди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Мазкур воқеани маҳаллий аҳоли вакилларидан бири видеога олди. Окои кўчаларида сайр қилиб юрган тимсоҳ уни ушламоқчи бўлган одамлардан қочиб, хусусий уйлардан бирига кирди. Узоқ қаршиликлардан сўнг қўлга олинган тимсоҳ машинага ортилаётганда думи билан ҳайвонларни ҳимоя қилиш қўмитаси ходимининг юзига урди.

Кутилмаган зарбадан ҳимоячи ерга йиқилиб ҳушини йўқотди. У бироздан кейин ўзига келди. Бир амаллаб яна машинага ортилган тимсоҳ шаҳар ташқарисидаги кўлга қўйиб юборилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тимсоҳ ҳайвонларни ҳимоя қилиш қўмитаси ходимини нокаутга учратди (видео)