06:30 / 22.06.2018
6 408

Икки ака-ука отасининг қотилидан шафқатсизларча ўч олди…

Икки ака-ука отасининг қотилидан шафқатсизларча ўч олди…
Бу фожиа ўтган йили Москва шаҳрида содир бўлган. Озарбайжонлик Огжабеди Раҳмон Москвада яшаб, шахсий «Газел»ида темир сотиб тирикчилик қиларди. Ўтган йили 18 сентябр куни машинасини гаражга қўйиб уйига қайтаётганда, ташқи кўринишидан кавказлик экани кўриниб турган кимса тез-тез юриб келиб Раҳмонга етиб олди ва киссасидан тўппонча чиқариб, Раҳмоннинг бошини мўлжалга олган ҳолда тепкини босди.

Раҳмон шу ернинг ўзида жон берди. Кейинчалик тергов қўмитасидагилар бу қотиллик тарихини ўрганиш жараёнида ҳақиқатни аниқлашди. Раҳмон 2000 йили ватанида давлатдан фермер хўжалигини юритиш ниятида ер олди. Қўшниси Жамол исмли эркак билан айнан шу ерни талашиб жанжаллашиб қолди. Жанжал пичоқбозликка айланди ва Раҳмон Жамолни пичоқлаб ўлдирди. Қотиллик учун жазо муддатини ўтаб бўлгач, Москвадаги қариндошлариникига келди.

Тергов қўмитасидагилар марҳумнинг оиласини суриштиришди. Маълум бўлдики, Жамолнинг икки ўғли бўлган. Уларнинг бири 32 ёшли Эльмин уч йил олдин Москвага кўчиб келган. Шу ерда таксичилик қилиб кун кўраркан. Акаси 35 ёшли Бабек эса Озарбайжондан Москвага тез-тез юк олиб келиб ўтказаркан. Суриштирувлар натижасида Раҳмонни айнан шу ака-укалар ўлдиргани аниқланди. Улар биргаликда Эльминнинг машинасида келиб, Раҳмонни кутиб туришган. Ука машинада қолган, ака эса Раҳмонни отиб ўлдирган.

Афсуски, ака-ука қотиллик содир этгач, изсиз ғойиб бўлган. Айни кунларда уларга нисбатан федерал қидирув эълон қилинган.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)