4 394
Петербургда мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув, шулардан 26 нафари ўзбекистонлик (видео)

Петербург шимолидаги қурилиш майдончасида ишчиларнинг оммавий муштлашуви юз берди. Унда таёқлар ва тошлардан ҳам фойдаланилган. Ҳодисадан сўнг 30 киши полиция бўлинмасига мажбуран олиб кетилди, дея хабар беради «Kun.uz».
27 июнь куни, кундузги соат бирларда яқин атрофидаги уйларда яшовчи аҳоли кўча томондан келаётган шовқинни эшитишган. Улар қурилиш вагонлари ёнида тўпланган кўплаб одамларни кўришди. Гувоҳларнинг айтишича, ишчилар бир-бирига тош отишган, муштлашув чоғида таёқлардан фойдаланишган.
«Фонтанка» маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари воқеа жойига етиб келганида муштлашув тугаб бўлган. Нашрга кўра, кейинроқ Тожикистоннинг 18 ёшли фуқароси касалхонага оғир ҳолатда олиб келинди. Шифокорлар унда ёпиқ бош мия жароҳати, бош, тана ва оёқ-қўллар жароҳатини қайд этишди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг 37 ёшли фуқароси ҳам олиб келинган, унинг жароҳатлари у қадар оғир эмас.
Полиция бўлинмасига 30 киши олиб келинган, улардан 26 нафари Ўзбекистон, икки нафари Тожикистон ва бир нафари Озарбойжон фуқароси. 19 кишига баённомалар расмийлаштирилди. Яна 11 кишининг ҳаракатларида майда безорилик аломатлари аниқланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Петербургда Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

Москвада 100 киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Краснодарда қурувчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Трамп тарафдорларининг намойиши оммавий муштлашув билан тугади