Македониялик икки дўст велосипедда Маккага йўл олди

Македониялик Сенад Идрисий ва Амир Асланий ҳаж ибодатини бажариш учун велосипедда Маккага йўл олди, дея хабар бермоқда “Азон” нашри.
Сенад Идрисийнинг касби – адвокатлик, айни пайтда профессионал альпинист ҳисобланади. Амир Асланий эса имом.
“Авваллари мусулмонлар пиёда ҳажга боришган, биз эса велосипедда боришга қарор қилдик. Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажни пиёда бажарганликлари бизни руҳлантирди”, – дейди Идрисий.
Улар бу сафарга икки йил давомида тайёрланди, Албания ва Грециядан ўтиб, Истанбулга етиб келишди. Сафар яна 40-45 кун давом этиши тахмин қилинмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сенад Идрисийнинг касби – адвокатлик, айни пайтда профессионал альпинист ҳисобланади. Амир Асланий эса имом.
“Авваллари мусулмонлар пиёда ҳажга боришган, биз эса велосипедда боришга қарор қилдик. Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажни пиёда бажарганликлари бизни руҳлантирди”, – дейди Идрисий.
Улар бу сафарга икки йил давомида тайёрланди, Албания ва Грециядан ўтиб, Истанбулга етиб келишди. Сафар яна 40-45 кун давом этиши тахмин қилинмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…