12:30 / 15.07.2018
3 509

Хельсинкида янги таом тайёрланди: номи – «Трампутин»

Хельсинкида янги таом тайёрланди: номи – «Трампутин»
Финландия пойтахти Хельсинки шаҳридаги «Kaffekievari» ресторанида АҚШ президенти ва Россия раҳбари учрашуви арафасида махсус таом: «Трампутин» тайёрланди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, «Трампутин» таоми қизил балиқли рус қуймоғи, сметана ва пиёз билан бирга, музқаймоқ ва резаворлардан тайёрланган панкекдан ташкил топган. Ошпазларнинг фикрича, таом бир вақтнинг ўзида ҳам Шарқ, ҳам Ғарбни, ҳам ширин, ҳам чучукликни ўзида жамлайди.

Ресторан вакилларининг айтишича, бу таом расмиятчиликдан мутлақо холи. Агар у мижозларга ёқса, президентлар учрашувидан кейин ҳам менюда бўлади ва сотилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия президентлари шу йил 16 июль, душанба куни Хельсинки шаҳрида учрашишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хельсинкида янги таом тайёрланди: номи – «Трампутин»