12:56 / 23.07.2018
7 023

Хитойга ўта кучли тўфон кириб келди

Хитойга ўта кучли тўфон кириб келди
Хитойнинг Шанхай шаҳри яқинидаги Чунмин оролига кеча кундузи соат маҳаллий вақт билан 12:30 да ўта кучли тўфон ёпирилиб келган. Бу ерда шамолнинг тезлиги соатига 100 километргача етган. Маҳаллий раҳбарлар иложи борича фуқароларни хавфсиз жойларга кўчишини таъминлаш ҳаракатида тер тўкишяпти. Тўфон Чжэцзян, Цзянсу вилоятларига ҳам етиб борган.

Бунга қадар Шанхайдаги жами 200 мингга яқин одамни хавфсиз ҳудудларга кўчиришганди. Чжэцян вилоятида эса 40 мингга яқин одам вақтинчалик яшаб турилувчи масканларга кўчирилди. Ҳукумат раҳбарлари, мутасаддилар кемалар, паромлар, қайиқлар билан икки-уч кунга қадар очиқ денгизга чиқмасликка чақиришган. Қурилиш, сайёҳлик, кўнгилочар истироҳат боғлари, соҳилбўйи пляжлари ёпиб қўйилган. Йирик спорт мусобақалари ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Авариявий хизмат вакиллари фуқаролар орасида қурбонлар, жиддий жабр кўрганлар пайдо бўлмаслгиги учун жанговар ҳолатга келтириб қўйилган.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойга ўта кучли тўфон кириб келди