
Фотосуратчи Инго Герлач Кениядаги Мара дарёсидан ўтмоқчи бўлган гну антилопаларининг катта гуруҳи ҳаракатларини видеога олди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.
Ҳар йили Танзаниядаги Серенгети саванасидан бир миллиондан ортиқ гну Кениядаги Масаи-Мара қўриқхонасининг яйловларига боради. Икки ой давомида улар қарийб уч минг километр масофани босиб ўтади.
64 ёшли фотосуратчи тимсоҳлар билан тўлиб-тошган дарё қирғоқларига етиб келган поданинг ҳаракатларини видеога олган. Унинг кўз ўнгида минглаб ҳайвонлар ўзини сувга ташлаган. Дарёдан ўтиш чоғида гнуларга зебраларнинг кичик бир гуруҳи ҳам қўшилган.
Гну - Жанубий Африка кийиги бўлиб, баландлиги 1,15-1,4 метр, оғирлиги - 150-250 килограмм келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар