Кенияда зиёратчилар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради

Кенияда зиёратчилар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради

Кенияда бир нечта транспорт воситаси иштирокидаги оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг аксарияти ибодат қилиш учун зиёратгоҳга йўл олган католик зиёратчилар бўлган.

Фожиа 3 октябрь куни Момбаса шаҳрига олиб борувчи автомагистралнинг Салама ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси олдинда ҳаракатланаётган бошқа юк машинасини қувиб ўтишга уринган. Бироқ манёврни амалга ошира олмаган ва натижада бир нечта транспорт воситаси билан тўқнашув содир бўлган.

Кенияда зиёратчилар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради

Тўқнашувда зиёратчиларни олиб кетаётган микроавтобус ҳам иштирок этган. Ундаги ҳайдовчи ва 16 нафар йўловчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар бўлган.

Момбаса католик архиепископи Мартин Кивуванинг айтишича, зиёратчилар Найробидан ғарбдаги Накуру округида жойлашган ибодат қилинадиган масканга кетаётган бўлган.

Архиепископ ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, марҳумлар ва уларнинг оилалари учун дуо қилишга чақирган.

AP маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари Африкада жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бундай фожиаларга транспорт воситаларининг техник ҳолати, юқори тезлик ва йўлларнинг носозлиги каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар