
Куни кеча Россиянинг Омск вилояти Черлакск туманидаги “Ольховка” чегара постида ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар бўлган 10 та автобус тўхтатиб қолинган.
Ўзбекистон ва Тожикистондан борган мигрантлар – эркаклар, аёллар ва болалар Қурбон ҳайитини уйларида нишонлаш учун йўлга тушганлар. Айтишларига қараганда, улар 16 августдан бери чегарада қоляптилар.
Нега тўхтатиб қолинганларига ҳеч ким изоҳ бермаган. Фақатгина автобус текширувдан ўтказилаётганини айтишган.
Чегара постида 10 та автобусда жами 500 нафарга яқин одам қийналяпти. Улардан 17 нафари болалар, шу жумладан, бир нафар эмзикли гўдак. Одамлар озиқ-овқат ва ичимлик суви йўқлигидан шикоят қиляпти. Бироқ, чегара ходимлари автобусни кундуз вақтда биттадан қўйиб юборишларини маълум қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар