
Афғонистоннинг жанубидаги Забул вилоятида авиазарбалар берилиши натижасида “Толибон” ҳаракатининг икки нафар етакчи қўмондони – Мулла Асад ва Мулла Сангари йўқ қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берган.
Маълум қилинишича, АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи самолёти толибларнинг Калат шаҳри яқинидаги бошпанасига зарба берган. Зарба натижасида яна бир неча киши яраланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар