22:53 / 15.09.2018
4 013

Остона аэропортига қўнган самолётда ёнғин чиқди (видео)

Остона аэропортига қўнган самолётда ёнғин чиқди (видео)
«Эйр Астана» авиакомпаниясининг Атираудан Остонага парвозни амалга оширган Airbus А320 самолёти аэропортга қўнганидан сўнг двигателида ёнғин чиқди. Ушбу ҳодиса тасвирланган лавҳа Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитасининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

Авиакомпания матбуот хизматининг билдиришича, лайнернинг чап двигателида енгил ёнғин келиб чиққан ва аэропорт ёнғин хавфсизлиги хизмати уни ўчирган.

Хабар қилинишича, ҳодиса юз берган пайтда самолётда 91 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

«Авиакомпания инженерлик хизмати двигателдаги нуқсонни аниқламоқда, шундан сўнг суриштирув олиб борилади», — деб маълум қилди авиакомпания матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остона аэропортига қўнган самолётда ёнғин чиқди (видео)