14:54 / 17.09.2018
3 938

Россиялик олигарх Ротенберг: "Путин билан эски таниш сифатида «сенлаб» гаплашаман"

Россиялик олигарх Ротенберг: "Путин билан эски таниш сифатида «сенлаб» гаплашаман"
Россиялик бизнесмен Аркадий Ротенберг Владимир Путин билан эски таниш сифатида «сенлаб», аммо президент сифатида «сизлаб» гаплашишини айтди, деб ёзади «Дарё».

«Президент билан "сизлаб", ўзим болаликдан таниш бўлган одам билан эса "сенлаб" гаплашаман. Мен уни "сизлаб" гапирсам, тентаклик бўларди», — деди Ротенберг «Россия 1» телеканалидаги кўрсатувда берган интервьюсида.

Бизнесменнинг сўзларига кўра, унинг Путин билан «таъсирли муносабатлари» президентнинг атрофидагиларда ҳасад уйғотиши амри маҳол. «Биз бирга ўсдик, шу сабабли бу бизда болаликдан қолган. Бу кимдадир ҳасад туйғусини уйғотади деб ўйламайман. Бу болалик пайтимиздан қолган гўдакларча вақтичоғликдир. Бунинг умуман Россия Федерацияси президентига алоқаси йўқ. Бизнинг муносабатларимиз болаликдан шундай. Президент эса — умуман бошқа нарса», — дея аниқлик киритди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик олигарх Ротенберг: "Путин билан эски таниш сифатида «сенлаб» гаплашаман"