Бразилияда чақалоқ беланчакдан йиқилиб, жароҳат олди (видео)

Бразилияда чақалоқ беланчакдан йиқилиб, жароҳат олди (видео)

Бразилияда чақалоқнинг беланчакдан йиқилиши ортидан нохуш ҳодиса юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда оммалашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида боланинг онаси телефонга чалғиган. Шу пайтда чақалоқ беланчакдан йиқилиб, пешонасидан жароҳат олган.

Хабарларда айтилишича, боланинг жароҳатланган жойига тикув қўйилган. Шунингдек, йиқилишдан кейин чақалоқда тиришиш кузатилгани ҳам қайд этилган.

Болага тиббий ёрдам кўрсатилгани ва кейинчалик унинг аҳволи яхшилангани ҳақида маълумот берилган.

Мазкур воқеа акс этган видео Бразилиянинг Натал шаҳрига оид Instagram саҳифада эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар