Японияда 100 ёшдан ошганлар сони илк бор 100 мингдан ошди

Японияда 100 ёшдан ошганлар сони илк бор 100 мингдан ошди

Японияда 100 ёш ва ундан катталар сони илк бор 100 мингдан ошди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда 107 677 нафар юз ёшдан ошган киши яшамоқда.

Уларнинг сони кетма-кет 56 йилдан бери ортиб бормоқда. Бир йил ичида юз ёшдан ошганлар сони 7 914 нафарга кўпайган.

Узоқ умр кўрувчиларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. 107 677 кишининг 94 298 нафари аёллар бўлиб, бу қарийб 88 фоизга тенг. Япониядаги энг кекса аёл 114 ёшда, энг кекса эркак эса 112 ёшда.

Шу билан бирга, мамлакат демографик жиҳатдан бошқа муаммога ҳам дуч келмоқда. Японияда туғилиш даражаси пасайиб, аҳоли қариб бормоқда. Натижада меҳнатга лаёқатли аҳоли қисқариши ҳамда пенсия, тиббий ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар