Қозоғистонда аёлнинг оёғи эскалаторга қисилиб қолди (видео)

Қозоғистонда аёлнинг оёғи эскалаторга қисилиб қолди (видео)

Қозоғистоннинг Семей шаҳридаги савдо марказларидан бирида аёлнинг оёғи эскалаторга қисилиб қолди. Қутқарувчиларнинг аёлни озод қилиш жараёни видеога тушган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 сентябрь куни ҳодиса ҳақида 112 рақамига хабар келиб тушган. Воқеа жойига тезкор-қутқарув отряди ходимлари етиб борган.

Қутқарувчилар махсус гидравлик ускуна ёрдамида эскалаторлар орасидаги техник тирқишни кенгайтириб, 1990 йилда туғилган аёлнинг оёғини чиқариб олишган.

Шундан сўнг жабрланувчи кўрикдан ўтказиш ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Ҳодиса нима сабабдан юз бергани ва аёлнинг айнан қандай жароҳатлар олгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар