15:05 / 21.09.2018
5 870

NASA икки кун ичида Ерга ўхшайдиган 2 та сайёрани аниқлади

NASA икки кун ичида Ерга ўхшайдиган 2 та сайёрани аниқлади
Америка космик агентлигининг TESS йўлдоши икки кун ичида Қуёш тизими ташқарисида Ерга ўхшаш иккита сайёра мавжудлигини аниқлади. Бу ҳақда NASA’нинг "Твиттер"даги саҳифасида маълум қилинди.

Биринчи сайёра 19 сентябрь куни топилди. Мутахассислар уни Суперер деб аташди, у Ердан 60 ёруғлик йили масофада жойлашган Пи юлдузи атрофида айланади. NASA’дагилар сайёрада сув ёки газлар мавжуд деб тахмин қилишмоқда.

Иккинчи сайёра 20 сентябрь куни аниқланди. Уни Қайноқ ер деб аташди. У Ерга нисбатан каттароқ бўлиб, 49 ёруғлик йили масофада жойлашган ва LHS 3844 юлдузи атрофида айланади.

TESS йўлдоши 2018 йил апрелда учирилган бўлиб, у экзосайёраларни кашф этишга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA икки кун ичида Ерга ўхшайдиган 2 та сайёрани аниқлади