17:50 / 23.09.2018
5 198

Ил-20 ҳалокати бўйича янги маълумотлар тақдим этилди. Россия Исроилни расман айблади (видео)

Ил-20 ҳалокати бўйича янги маълумотлар тақдим этилди. Россия Исроилни расман айблади (видео)
Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда ҳарбий разведкачи Ил-20 самолёти ҳалокатга учрашида Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларини айбдор деб топди. Бу ҳақда вазирлик расмийси Игорь Конашенков маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги томонидан Исроил ҲҲК Ил-20 самолёти ҳалокатга учрашида жиноий ҳаракатлар амалга оширишда айбланган.

«Россиянинг Ил-20 самолёти билан содир бўлган фожиа учун масъулият Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари зиммасида. Улар шундай ҳаракатланиш бўйича қарор қабул қилишган», деган Конашенков.

Унинг сўзларига кўра, F-16 самолётлари орқали Суриядаги объектларга ҳужум қилган исроиллик учувчилар Суриянинг зенит ракеталаридан қочиш учун Россия самолёти ортига яширинган.

Исроил ҲҲК Россияни F-16 самолётлари Сурия шимолида амалиёт ўтказгани ҳақида айтиб, чалғитишга уринган. Конашенковнинг тасдиқлашича, аслида исроилликлар мамлакатнинг шарқий қирғоғида жойлашган, Ил-20 самолёти ҳалокатга учраган Латақия вилоятига ҳужум қилганди.

Унинг айтишича, Россия Мудофаа вазирлиги ихтиёрида Исроил ҲҲК штаби вакиллари билан музокаралар аудиоёзуви мавжуд. Бу аудиоёзувлар исроилликларнинг алдаганини исботлайди.

«Музокара рус тилида олиб борилган. Бизда аудиоёзув мавжуд.

Россиянинг Ил-20 самолёти Ўрта Ер денгизида, Суриянинг ғарбий қирғоқларидан 35 километр масофада қулаган. Бу вақтда Исроилнинг F-16 самолётлари айнан Латақиядаги объектларга ҳужум қилган. Исроил эса Россия Мудофаа вазирлигига ўз самолётлари Сурия шимолида ҳарбий амалиёт ўтказишини маълум қилганди. Исроил бу ҳақда Ил-20 қулашидан бир дақиқа олдин огоҳлантирган. F-16 самолёти жойлашган нуқта кўрсатилмаганди. Аввал маълум қилинганидек, исроиллик учувчилар Россия самолёти ортига яшириниб, самолётни Суриянинг С-200 ракета мажмуаси ҳужумига дучор қилишган. Натижада 15 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Исроил самолётлари ҳужумдан кейин Суриянинг ғарбий қирғоқларидан 70 км масофада навбатчилик позициясини эгаллашган. Самолётлар навбатдаги зарбаларга тайёрланаётгандек манёврлар қилишган. Соат 21:59да 4 самолётдан бири навбатдаги ҳужум беришга йўл олган қиёфасида қирғоқ томон ҳаракатланган. Бу самолёт Ил-20 самолётига яқинлашганида қуйига шўнғиган. Самолёт манёврларини ҳужумга тайёргарлик сифатида кўрган суриялик ҳарбийлар Исроил авиацияси томон ракета учирган ва бу ракета Ил-20 самолётига теккан.

Тақдим этилган объектив маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, исроиллик ҳарбий учувчиларнинг ҳаракатлари 15 нафар россиялик ҳарбийнинг ўлимига олиб келди. Уларнинг ҳаракатлари нафақат нопрофессионализм, балки жиноий масъулиятсизликдир», деган Россия Мудофаа вазирлиги вакили брифинг чоғида.

Россиянинг Ил-20 самолёти 17 сентябрь куни Хмеймимдаги базага қайтиш вақтида қулаб тушди. Ичида 15 нафар россиялик ҳарбий бўлгна бу самолёт Суриянинг нишонда адашиб йўлланган ракетаси туфайли ҳалокатга учраганди.

Россия Мудофаа вазирлиги бу самолёт исроиллик учувчилар томонидан зарба остига қўйилганини маълум қилди. Исроил ўз айбини инкор этиб, барча айбни Сурия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зиммасига юклади.

18 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Ил-20 ҳалокатини бахтсиз ҳодиса деб атади ва ўз навбатида бу ҳодисани 2015 йил ноябрида Россиянинг Су-24 самолёти Туркия томонидан уриб туширилиши билан тенглаштирмасликка чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ил-20 ҳалокати бўйича янги маълумотлар тақдим этилди. Россия Исроилни расман айблади (видео)