09:30 / 20.10.2018
6 877

Қозоғистон Олий суди: Мажбурий мактаб формаси Конституцияга зид эмас

Қозоғистон Олий суди: Мажбурий мактаб формаси Конституцияга зид эмас
Қозоғистон Олий суди мамлакатда анчадан буён турли баҳсларга сабаб бўлган ўқувчиларнинг мактабларда ҳижоб ўраб юриши масаласида сўнгги қарорини айтди. Олий Суд матбуот хизмати тарқатган хабарда ана шундай дейилади.

Кассация инстанциясида ишни кўриб чиқишни рад этган Олий Суд мактабларда ўқувчиларнинг ҳижоб ўраб юришининг тақиқланиши ҳақидаги Талабнома Конституцияга зид келиши ҳақидаги аризага қуйидагича изоҳ берди:

Талабноманинг мақсади таълимнинг дунёвий характерига амал қилишда ўрта таълим даргоҳларида мажбурий мактаб формасини жорий этишга ягона ёндашувни, мактаб формасига нисбатан ота-оналарда ижобий муносабатни шакллантириш, таълим муассасалари раҳбарларининг масъулиятини оширишни кўзлайди.

Бунда аризачилар томонидан келтирилган сабаблар, яъни талабнома Конституция ва халқаро шартномаларда белгиланган қоидаларга зид эканлиги асосли эмас деб топилди.

Мазкур талабнома Таълим ва фан Вазирлиги томонидан Қозоғистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни 5-моддасига тўлиқ амал қилинган ҳолда ишлаб чиқилганлиги ҳамда мазкур муассаса таълим соҳасидаги ваколатли орган эканлиги эътиборга олингани таъкидланади.

Шундай қилиб, Қозоғистон Республикаси Олий Суди дунёвий характердаги таълим муассасаларида мажбурий мактаб формасига риоя қилиш талаби мамлакат Конституциясида белгиланган меъёрларга зид келмаслигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Олий суди: Мажбурий мактаб формаси Конституцияга зид эмас