00:30 / 23.10.2018
3 459

Путин Украинага қарши санкцияларни жорий қилишга буйруқ берди

Путин Украинага қарши санкцияларни жорий қилишга буйруқ берди
Россия президенти Владимир Путин россияликларга нисбатан Киевнинг ҳаракатларига жавобан махсус иқтисодий чоралар ҳақида қарорни имзолади, деб хабар қилди "Ҳордиқ" нашри.

Бу “Украинанинг халқаро ҳуқуққа зид бўлган ҳаракатларига – Россия Федерацияси фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан чекловлар жорий этиши”га жавоб бўлди.

Украина Россия фуқаролари ва компанияларига ўз санкцияларини тўхтатса Россия махсус иқтисодий чораларни бекор қилади, дейилган қарорда.

Иқтисодий чораларни ишлаб чиқиш ва улар таъсирига тушадиган шахслар рўйхатини тайёрлаш тўғрисида Ҳукуматга топшириқ берилди.

Украина Россия компания ва фуқароларига нисбатан санкцияларни киритди ва бу рўйхатни доимий равишда тўлдириб бормоқда. Охирги марта бу сентябрь ойида амалга оширилди: бу чекловларга “РЖД Логистика”, «Промкомплекспласт» ва «Газгольдер” компаниялари тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинага қарши санкцияларни жорий қилишга буйруқ берди