10:27 / 30.10.2018
1 567

АҚШда почта орқали бомба жўнатишда гумонланаётган шахснинг режалари аниқланди

АҚШда почта орқали бомба жўнатишда гумонланаётган шахснинг режалари аниқланди
Бир неча сиёсатчиларнинг манзилларига бомба юборишда гумон қилинаётган Цезарь Сайок 100 кишидан иборат қурбонлар рўйхатига эга бўлган. Бу ҳақда NBC News'га таяниб Кун нашри хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Сайок, шунингдек, сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва актёрларнинг Интернетдаги фаоллигини ҳам кузатиб борган.

ФҚБ ҳозирда рўйхатдаги барчани топиш ва уларни эҳтимолий хавф ҳақида огоҳлантириш устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШдаги зўравонлик Трампнинг сиёсий риторикасини акс эттириши ҳақида хабар берганди.

The Washington Post’нинг ёзишича, Қўшма Штатларда рўй берган сўнгги ҳодисалар АҚШ президенти Дональд Трампнинг риторикасини акс эттиради. Бу у зўравонликка сабаб бўлиши мумкин эмаслигига қарамасдан юз бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШда почта орқали бомба жўнатишда гумонланаётган шахснинг режалари аниқланди