12:05 / 30.10.2018
1 895

Трамп Клинтон билан яна рақобатлашишга тайёрлигини маълум қилди

Трамп Клинтон билан яна рақобатлашишга тайёрлигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, 2016 йилги президентлик пойгасида ўзига рақиб бўлган мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сайловларда иштирок этишга тайёрдир. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Трампнинг сўзларига кўра, унга 2020 йилда президентликка номзод бўлиш ниятида экани ҳақида эълон қилгани барча ёқмоқда. Клинтонда яна сайловларда иштирок этиш истаги борлиги бўйича изоҳига жавоб бериб, у ўзи ҳам иштирок этмоқчи эканлигини айтди.

«У ҳам менга ёқмоқда. Уларнинг ҳаммаси менга ёқяпти. Мен [сайловларда] рақобатлашиш ёқимсиз бўлиши мумкин бўлган ҳеч кимни кўрмаяпман. Бу содир бўлиши мумкин, аммо ҳозир буни кўрмаяпман», - деди Америка президенти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Трамп Клинтон билан яна рақобатлашишга тайёрлигини маълум қилди