date
views 3 156

Оқтўба фожиаси бўйича беш кишига жазо тайинлаш сўралди

Оқтўба фожиаси бўйича беш кишига жазо тайинлаш сўралди
30 октябрь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти жиноят ишлари бўйича туманлараро ихтисослашган судида Оқтўбада ёниб кетган автобус иши бўйича суд бўлиб ўтди.

Судда давлат прокурори Усмон Ўринбасарули ёниб кетган автобуснинг уч ҳайдовчисини Қозоғистон жиноят кодексининг 292, 345-моддалари билан айбдор деб ҳисоблаган ва уларга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, 7 йил ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек, йўловчи ташиш бўйича ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўраган.

Усмон Ўринбасарули "Азиатранзитсервис" транспорт компанияси директори ва механигини ҳам айбдор деб топган ва уларга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш, 5 йил йўловчи ташиш бўйича ишлаш ҳуқуқи ва раҳбарлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари тайинланишини сўраб судга мурожаат қилган.

2018 йилнинг 18 январь куни Оқтўба вилоятидаги Самара – Чимкент трассасининг 1068-километрида салонида 52 нафар йўловчи ва 3 нафар ҳайдовчи бўлган “Икарус” автобуси ёниб кетган, ўзбекистонлик 52 киши ҳалок бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқтўба фожиаси бўйича беш кишига жазо тайинлаш сўралди
-->