04:20 / 05.11.2018
2 360

АҚШ Эроннинг 600 дан кўпроқ жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар киритади

АҚШ Эроннинг 600 дан кўпроқ жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар киритади
АҚШ молия вазирлиги Эрондаги 600 дан кўпроқ жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялар киритади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Помпеонинг айтишича, гап молиявий чекловлар киритиш ҳақида бормоқда. “Душанба куни тикланадиган нафақат нефть, балки молиявий санкциялар Эрон тузуми хатти-ҳаракатининг ўзгаришига олиб келишига ишончим комил. Бу биз кутаётган натижа. Бу президент Трамп сиёсатининг мақсади ҳисобланади”, деб айтган Помпео.

АҚШ Эрон билан тузилган ядровий келишувдан май ойида чиққан. Ўшанда Трамп Вашингтон Теҳронга қарши санкцияларни 5 ноябрда тиклашини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эроннинг 600 дан кўпроқ жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар киритади