
Фото: Қирғизистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев 14 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан минтақадаги долзарб масалаларни муҳокама қилган.
Қирғиз президенти туркийзабон давлатлар махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашган, дейилади қўшни давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Жээнбековнинг таъкидлашича, минтақадаги давлат раҳбарлари махсус хизматларнинг ҳамкорлик қилиши учун етарлича шароит яратиб бермоқда. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Туркийзабон давлатлар махсус хизматлари конференциясининг кейинги раислиги Озарбайжонга ўтганини айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар