06:01 / 04.12.2018
3 171

Аляскада уч кун ичида 230 дан ортиқ зилзила қайд этилди

Аляскада уч кун ичида 230 дан ортиқ зилзила қайд этилди
Аляскада 30 ноябрдан буён 230 дан ортиқ кучсиз ер ости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати (USGS)га таяниб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Ушбу силкинишлар магнитуда кучи 7,0 ташкил қилган кучли зилзила оқибатида қайд этилди, бу йўл ва биноларда ёриқлар юзага келишига олиб келди.

Маҳаллий ҳукумат штатда ҳаёт тикланаётганини маълум қилди.

«Бу 1964 йилдан буён қайд этилган энг кучли зилзила. АҚШ тарихида бўлиб ўтган энг кучли, магнитудаси 9,2 бўлган зилзилани назарда тутди», — дейди Анкориж мэри Итан Берковиц.

30 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳодиса Анкорижнинг фавқулодда ҳолатларга тайёрлигини синовдан ўтказди. Йўл ва биноларга етказилган зарарга қарамай, ҳеч кимга жиддий зарар етмади.

Ҳодисадан икки кун ўтгач аэропорт, касалхона ва авария хизматлари ҳамда аксарият корхоналар одатий тартибда ишлаган.

Зилзиладан сўнг, бўлиб ўтган у қадар катта бўлмаган силкинишларни аксарият аҳоли сезмади. Ўнлаб силкинишлар 4 магнитудадан ошмади, айримлари 5 бўлди. Жума куни соат 23:00 да асосий зилзиладан сўнг бўлиб ўтган магнитудаси 5,2 бўлган афтершок ҳамда 5,7 балли зилзила кўпчиликка сезиларли бўлди.

Магнитудаси 7,0 бўлган зилзила 30 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да содир бўлди. Унинг эпимаркази штатнинг энг йирик шаҳри Анкориждан 10 мил (16 км) узоқликда жойлашган.

Штат ҳукумати етказилган зарар миқдори ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Вертолёт ва дронлар бутун ҳудуд бўйлаб инфратузилмани баҳоламоқда. Жиддий зарар кўрганлар ва бедарак йўқолганлар йўқ.

Душанба ва сешанба куни Анкориж мактабларида ўқув масканларига етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун дарслар бекор қилинган.

Мутахассислар янги афтершоклар бўлишини тахмин қилмоқда, штат губернатори Билл Уокер Аляскада фавқулодда ҳолат эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аляскада уч кун ичида 230 дан ортиқ зилзила қайд этилди