Эрон нефть нархи 40 долларгача арзонлашишини прогноз қилди

  • 5-12-2018, 00:16
  • 677
  • Дунё
  • Эрон нефть нархи 40 долларгача арзонлашишини прогноз қилди
    ОПEК ишлаб чиқаришни кунига камида 1,4 млн баррелгача камайтирмаса, жаҳонда нефть нархи бир баррел учун 40 долларгача тушиши мумкин. Бу ҳақда Эроннинг ОПEКдаги вакили Ҳусайн Каземпур Ардебили "Bloomberg" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

    Ардебилининг фикрича, ҳозирда жаҳонда нефть қазиб олишнинг ҳаддан зиёд ошиб кетиши ортиқча нефть захираларини тўплашга олиб келади, бу эса нефть нархига салбий таъсир кўрсатади.

    Шунингдек, Ардебили ОПEК аъзоларининг ўзаро келишувига шубҳа қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

    Ноябрь ойида ОПEК ташкилотига аъзо давлатларнинг нефть ишлаб чиқариш ҳажми кунига 33,3 млн баррелга етганди. Ушбу даврда Эроннинг ўртача кунлик нефть қазиб олиш ҳажми 3 млн баррелни ташкил этган.

    Жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 16:24да, 1 баррел нефть нархи жаҳон бозорида 61,33 долларни ташкил этган.

    Маълумот учун: 23 сентябрь куни ОПEК ташкилотининг мониторинг қўмитаси 2019 йилдан нефть қазиб олиш ҳажмига чекловлар қўйилиши мумкинлигини айтганди.

    » » Эрон нефть нархи 40 долларгача арзонлашишини прогноз қилди