
«Коммерсантъ» нашриёт уйига эгалик қилувчи миллиардер Алишер Усмонов Москвадаги Врубель кўчасида, нашриёт уйи собиқ офиси ўрнида янги тураржой мажмуаси қуради. Бу ҳақда «Ведомости» брокерлар ҳамда Москва мэриясидаги манбага асосан хабар қилмоқда.
6 декабрь куни кечқурун Москвада муқаддам «Коммерсантъ» офиси жойлашган бинони бузиш бошланди. Ишларни Усмоновга тегишли бўлган «Врубель 4» ЁАЖ бошқармоқда. Ушбу компания ноябрь ойи охирида янги объект қурилиши учун рухсатнома олган, дея айтиб ўтишди « Ведомости»га мэрияда. Бу ерда умумий майдони 32 754 квадрат метр бўлган, ер ости автомобиллар тураргоҳига эга тураржой мажмуаси қуриш режалаштирилган.
«Коммерсантъ» нашриёт уйи таҳририят аввалги жойига қайтиши бўйича режаларни изоҳлашдан бош тортди. Ҳозир нашриёт уйи Усмоновнинг бошқа компаниялари билан бирга Рублёво шоссесида жойлашган «Профико» бизнес марказида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар