date
views 6 049

Покистонлик 26 ёшли сартарош ўз касбини мўъжизалар хазинасига айлантирди

Покистонлик 26 ёшли сартарош ўз касбини мўъжизалар хазинасига айлантирди
Муҳаммад Авайсни Покистоннинг Гунражвал шаҳрида «Қайчи қўлли сартарош» деб аташади. Чунки у сартарошлик касбини ҳақиқий мўъжизага айлантира олган.

Эркаклар сочини ўзи ўйлаб топган махсус усуллар орқали шундай чиройли олади-ки, қойил қолмасдан илож йўқ. Олдинига ҳар бир қўлида бирдан еттитадан қайчи ушлаган, уларнинг барчасидан унумли фойдаланган ҳолда соч оларди. Кейинчалик қайчилар сони 27 таданга чиқди.

Бу-ку майли, Муҳаммаднинг ўзи ўйлаб топган соч турмаклари покистонлик мижозларини ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этиб улгурган. Ҳозирги кунда у ишлайдиган сартарошхонага кириш учун ойлаб навбатда туришингиз керак.

Аммо бир нарсани айтиш керак. Муҳаммад бир одамнинг сочини максимум ярим соат ичида олиб, тўғрилашга улгуради. Хизмати учун эса атиги 4 долларгина пул олади.

Манба: "Ҳордиқ"
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонлик 26 ёшли сартарош ўз касбини мўъжизалар хазинасига айлантирди