Йель университети олимлари шакар ичак микрофлораси кўпайиши учун зарур бўлган оқсил фаолиятига тўсқинлик қилади, деган хулосага келишди.
Олимлар Bacteroides thetaiotaomicron фойдали бактерияга шакарнинг таъсирини ўрганиш учун лаборатория сичқонларига таркибида кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза бўлган маҳсулотларни озуқа сифатида бера бошлашди. Илгари шакар ингичка ичакда сўрилиб кетади деб ҳисобланарди, аммо тадқиқотлардан маълум бўлишича, у йўғон ичакка ҳам ўтар ва фойдали микрофлорага таъсир кўрсатар экан. Шунинг учун олимлар бу таъсирнинг нақадар кучли эканлигини текширишга қарор қилишди.
Маълум бўлишича, шакар фойдали бактериялар учун жавоб берувчи Roc оқсили ишлаб чиқарилишини тўсиб қўяр экан. Бу эса ўз навбатида саломатлик билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлишига олиб келар экан. Бунда шакарнинг қандай турда (фруктоза ёки глюкоза кўринишида) бўлишининг аҳамияти йўқ экан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди