
Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг эслатишича, 7 декабрь куни Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК+) йиғилиши бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича 2019 йил январидан бошлаб 6 ой давомида ОПEК+ мамлакатларининг қазиб олиш даражасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Қозоғистон бу қарорга қўшилишга тайёр эканини билдирди ва нефть қазиб олишни суткасига 40 минг баррелгача қисқартириш бўйича ўзига олган мажбуриятларни бажариш учун барча зарур чоралар кўриш ниятида», – дея таъкидлайди вазирлик.
Унинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўртинчи чорагида жаҳонда нефтга котировкалар пасайиши кузатилди, бунга геосиёсий омиллардан ташқари, жаҳон иқтисодиётида тобора ўсиб бораётган ноаниқлик ҳам таъсир кўрсатмоқда. Қайд этилишича, у нефть ва нефть маҳсулотлари истеъмоли ўсиш суръатлари умумий пасайишига олиб келяпти.
Шу муносабат билан жаҳон нефть бозорининг мувозанатини сақлаб қолиш учун ОПEК+ мамлакатлари қазиб олишни суткасига 1,2 млн баррелга камайтиришга қарор қилишди.
Қозоғистон РеспубликасиНефть экспортОПEК йиғилишиНефть қазиб олишЭнергетика вазирлигиҚарор қабулНефть бозориИқтисодий омилларЖаҳон иқтисодиёти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг