13:26 / 24.12.2018
3 350

Стоунхенжнинг сири ошкор қилинди

Стоунхенжнинг сири ошкор қилинди
Археологлар фолктон дўмбиралари - ёши 4-4,6 минг йил бўлган қадимий тош цилиндрлар нима мақсадда хизмат қилганини аниқладилар. Маълум бўлишича, замонавий Англия шимолида яшаган қабилалар улардан мегалитик иншоотлар, жумладан, Стоунхенжни қуриш учун ўлчов асбоблари сифатида фойдаланишган. Бу ҳақда Daily Mail'га таяниб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

1889 йилда болалар қабридан топилган цилиндрлар мураккаб ўйма нақшлар билан безалган бўлиб, ўшандан бери бир неча бор ўрганилди. Аммо, тадқиқотчилар эндигина бу артефактлардан нима мақсадда фойдаланилганини аниқлашди. Олимлар ҳар бир дўмбиранинг атрофини ўлчашди ҳамда агар катта цилиндр арқон билан етти марта ўралса, у ҳолда ўлчанган узунлик 3.22 метрга тенг бўлишини билиб олишди. Агар ўртача цилиндр саккиз марта ёки энг кичкинаси 10 марта ўралса ҳам, худди шу сон пайдо бўлади.

Археологларнинг сўзларига кўра, цилиндрлар Стоунхенжда трилитлар - бири бошқа иккитасининг устида турадиган, учта тошдан иборат иншоотни қуришда фойдали бўлган бўлиши мумкин. Қадимий одамлар фолктон дўмбиралари атрофида арқон ўраб ёки артефактларни ерда айлантириб, керакли узунликни ўлчашган. Бу уларга бир хил баландликдаги катта тошлардан қурилиш учун фойдаланиш имконини берган. Ҳозирги кунда буларнинг барчаси ўлчов асбобларисиз, тахминан қилинган, деб ҳисобланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Стоунхенжнинг сири ошкор қилинди