
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги боғчаларнинг бирида мушаклар болаларга қараб отилгани видеоси тарқалди. Тасвирлардан кўриш мумкинки, болалар қорбобо кийимини кийиб, саҳнада рақсга тушаётган пайтда, саҳнанинг турли ерларига ўрнатилган мушаклар тарбияланувчиларга қараб отила бошлаган деб хабар беради "Ҳордиқ" нашри.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо тасвирлардан, бундай «отишма»дан сўнг жиддий жабрланганлар бўлишини кўриш мумкин. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги айтилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар